Мактуб битиб келдим соғиниб, жўшиб, Қолсанг ҳам майли менла урушиб. Елкамдаги тоғлар кетади тушиб, Сенга муҳаббатим изҳор этсам бас.
Ёришиб кетади зим-зиё осмон, Ёнингда бўлмоққа бер менга имкон. Орзуларим уммон, лек ҳижрон ёмон, Сенга муҳаббатим изҳор этсам бас…
|
Категория: Mening olamim she'rlari | Добавил: Nilushka (17.07.2007)
|
Просмотров: 742
| Рейтинг: 0.0
|