Бугун сени соғиндим жоним, Бағрингга бош қўйгим келади. Айтган ширин сўзларинг эслаб, Сени излаб топгим келади.
Нима қилдим сенга, меҳрибон, Мени ташлаб кеттинг йироққа. Ҳамроҳ қилиб ҳижрон ва ғамни, Маҳкам боғлаб қўйдинг фироққа.
Умр ўтар, ўтар фасллар, Шаксиз ўтгай яхши-ёмон кун. Ўтармиди бу ҳижрон ва ғамлар, Жоним, сенсиз ўтган умр-тун.
Чироғимсан, йўқ, қуёшимсан, Ҳароратинг жонимга роҳат. Ниҳол каби сенга интилдим, Келгин энди, қолмади тоқат.
|
Категория: Mening olamim she'rlari | Добавил: Nilushka (17.07.2007)
|
Просмотров: 1309
| Рейтинг: 5.0
|