«Сўрадим» Ўнгимми, тушимми, фарқлай олмасман, Ёшларим ичимда, сақлай олмасман. Қисматим менга фақат берди азоб, Интилганим ҳар гал бўлди-ку сароб. Дунёда қолмади хатто бир дўстим, Табрия? Бефойда, нодондек ўсдим. Кундан-кун сўниб бормоқдадир қаддим, Бўлиб зор, интизор кутмоқда қабрим Шунда… Қўлларим кўтариб самога, Сўрадим сендан ҳамдард. Йўлларим ёпиғ-у, лек, Изларман ҳамон мадад Фалакка термулдим, кутгандай нажот, Ўйландим…бир савоб қилмадим, наҳот? Кетсамми, қолсамми, кутсаммикин ё, Азроилга жонимни тутсаммикин ё? Танимда мадор йўқ, курашай десам, Холим йўқ, хаёт-ла урушай десам. Қарайман, излайман, меҳрибон қўлни, Кўрсатгувчи менга энг тўғри йўлни Энди… Қўлларим кўтариб самога, Сўрадим сендан ҳамдард. Йўлларим ёпиғ-у, лек, Изларман ҳамон мадад
|