Бир мачитнинг очилишида жуда ҳам кўп халқ йиғилишибди. Қози ўрнидан туриб, энди нутқ сўзламоқчи бўлганида, бир оддий одам ўрнидан туриб дебди: Эй қози, мен эшагимни йўқотиб қўйдим. БУГУН шаҳарнинг кўпчилик аҳолиси йиғилишган. Илтимос улардан сўрачи, менинг эшагимни кўришмабдими?» Кози дебди: «Ўтир. Мен сенинг эша-гингни топиб бераман». Кейин у халойиққа мурожаат қилибди: «Сизларнинг орангизда севги нималигини билмаган, бу ҳиссиётни бошидан кечирмаган одам борми?» Дастлаб ҳеч ким қимирламабди ва кейинроқ аста-секин 3 нафар киши жойидан турибди. Биринчиси. Мен севги нималигини билмайман, ҳеч ким мени севмаган, мен ҳам ҳеч кимни севмаганман», дебди. Иккаласи ҳам тўғри деб бошини қимирлатибди. Шунда қози эшагини йўқотган одамга дебди: «Сен битта эшак йўқогган эдинг. Мен сенга учта эшак таклиф қилаяпман!» Келинг, дўстлар, бу ҳаётда севиб ва севилиб яшайлик!
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 1318
| Рейтинг: 2.0
|