Бир йигит уйланмоқни хаёл қилди ва ўз отасининг ёнига келди. Бу пайт унинг отаси дарахтнинг шох-шаббалари устига ўтириб олиб, ўйга чўмиб, ниманидир қум устига чизар эди. Йигит отасига яқинлашиб деди: «Ота, менга сенинг маслаҳатинг керак. Мен бир олижаноб ва гўзал қизни учратдим, уни менинг хотиним бўлишини истайман». Отаси бошини кўтармасдан ўйлашда давом этди ва қумга нолни чизди. Йигит: «Ота,мен ишонаманки, у қиз ажойиб уй бекаси бўлади», - деди. Отаси яна бошини кўтармасдан ўйлашда давом этиб яна битта нолни чизди. Йигит қизнинг турли ноёб хусусиятлари ва жиҳатларини санашда давом этди, аммо отаси эшитсада барибир фақат нолларни чизаверди. Йигит сўнгги имкониятини жамлаб, важохат билан ҳайқирди: «Ота, бизлар бир-биримизни севамиз!» Шундан сўнг ота ўғлига ҳурмат билан қаради ва чизган барча нолларнинг олдидан бир рақамини қўйди. Келинг дўстлар, барча жиҳатларимизни минг баробар ошириб юборишга қодир бўлган муҳаббат учун ичайлик!
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 798
| Рейтинг: 0.0
|