Икки жинс бир ёстиққа бош қўйиши билан, масаланинг бир томонини олиб айтганда, ўтмиш ва келажак наслини бир-бирига боғлайдиган ҳалқа вужудга келади ва бу ҳалқани вужудга келтирадиган ҳар икки томон ҳам ўзини ўз жинсининг энг мукаммали деб билади. Орага бошқа бировни суқилиб кириши "бу жинснинг энг мукаммали сен эмас" дегани бўлади. Бу албатта ҳақорат бўлади. Хар бир ҳақоратни алами бўлади. Рашк ...мана шу ҳақоратнинг алами ва шундан келиб чиқадиган туйғу. Модомики шундоқ экан, рашк туғрисида бировга айб тақаш қийин. Келинг ушбу қадаҳни ойлаларимизда доим тинчлик ва тотувлик хукумрон суриши, шу билан бир қаторда оилаларимизда рашкка ўрин бўлмаслиги ҳамда ҳақиқий севги учун ичайлик.
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 785
| Рейтинг: 0.0
|