Севги нима? Инсониятнинг азалий бу жумбоғига хеч қаерда жавоб йўқ гўё.... Сени ғарибу бечора қилиб қўядиган бу қудратли туйғу не аслида?.... Севганингни бир имдодига минг йўл босасан. Яхши кўраман, дейиши учун миллион сўзни маржондай терасан. Ишонтириш учун эса туйғуларинга жило бериб, изҳор шаклига келтирасан. Унинг кўнглига киришга йўл излаб сарсон бўласан. Энди билсам ана шу сарсонлик - мухаббат экан. Ҳеч ким мухаббати деб сарсон бўлмаслиги учун ичамиз.
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 829
| Рейтинг: 0.0
|