Бир куни ёш йигит бувисидан сўрабди: «Бувижон, сиз бобом билан узоқ ва бахтли ҳаёт кечирдингиз. Бунга қандай эришдингиз?» Буви ҳикоя қилиб берибди: «Бобонг менга уйланганидан кейин, оқ отга миндириб, уйига олиб кетди. Йўлда кетаётганимда, от қоқилиб кетди ва бобонг деди: «Бир». Биз тоғ томон чиқаётганимизда, от яна ҳадиксираб қоқилганди, бобонг дедики : “Икки”. Биз ҳовлига кириб келганимизда от яна қоқилиб кетди. Ва бобонг «Уч» деб, болтани олдида отни чопиб ташлади. «Сен нима қилаяпсан?! Нима учун ёш ва кучли отни ўлдириб ташладинг!», деб бақирсам, бобонг деди: «Бир». Шундан кейин иккаламиз узоқ ва бахтли ҳаёт кечирдик. Азиз келин-куёвлар, мен сизларга узоқ умр ва бахтли ҳаёт тилайман. Сизлар учун қадаҳ кўтараман.
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 920
| Рейтинг: 0.0
|