Бир донишманд бўлиб, дунёда нима бўла ётганлигидан доимо хабардор экан. Масалан,денгизларда қанча сув бор, осмонда қанча қуш учиб юрибди ва ҳ.к. Кунлардан бир кун ёш йигит ва қиз бу донишмандни текшириб кўрмоқчи ва унинг ҳам билмайдиган нарсалари борлигини исботламоқчи бўлишибди.Улар битта капалакни тугибдилар. Ва шундай қарорга келишибди: қўлимизнинг ўртасига капалакни яширамизда, нима борлигини сўраймиз. У, албатта капалак, деб жавоб беради.Шунда биз у тирикми ёки ўликми деб сўраймиз. Агар у тирик деса, биз капалакни кафтимизга қисиб ўлдирамиз, агар ўлик деса уни қўйиб юборамиз. Улар донишманднинг олдига келиб: - Бизнинг қўлимизда нима бор? - деб сўрашибди. -Капалак дебди, - донишманд. -Тирикми ё ўликми? Донишманд шундай деб жавоб берибди: Ҳамма нарса сизнинг қўлингизда! Ҳурматли келин-куёвлар! Севгингиз, бахтингиз доимо Сизнинг қўлингизда бўлсин. Бир-бирингизни севинг ва бахтли бўлинг! Ажойиб келин ва куёв учун қадаҳ кўтарайлик!
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (09.09.2007)
|
Просмотров: 1038
| Рейтинг: 0.0
|