Бир қишлоқда она қизи билан яшар экан. Бир куни эшик тақиллаб қолибди. -Ким? - дебди қизи. -У мен, бойликман, - дебди. -Она, келинг эшикни очайлик, - дебди қизи. -Йўқ, - дебди она. - Мен - бойман, чунки сен борсан, сен бойсан, чунки мен борман. Кейин бироз вақт ўтгач, эшик яна тақиллабди: -Бу мен, бахтман. Эшикни очинг, - дебди. -Бизга бахтнинг кераги йўқ. Мен қизим билан бахтлиман, -дебди она. Маълум вақтдан кейин эшик яна тақиллабди: -Ким? - деб сўрабди қизи. - Бу мен эркакман, - дебди. Қизи онасининг ёнига келиб, - Бир эркак эшикни тақиллатаяпди. У бизга керак эмас, эшикни очмаймиз, - дебди. Шунда она: - «Эй қизим, биз эркак учун эшикни очамиз. Эркак келдими, бахт ҳам келади, бойлик ҳам келади», - дея эшикни очибди. Келинглар, бахт ва бойлик учун, эркаклар учун ичайлик!
|
Категория: Qadah so'zlari | Добавил: Jalolbek (10.09.2007)
|
Просмотров: 1713
| Рейтинг: 0.0
|