Баъзилар дуст билан фахрланади,
Бойлик орттиргандек кувонар хар он.
Дустидан айрилса гамга колади?
Бутун хазинасини йукотгансимон.
Аммо баъзилар бор,дуст орттиришдан,
Кадрдон булишдан кочади нари.
Дусти ортган сари хазинасидан,
Куйинар,айрилиб колган сингари.
Хатто улар кочар кариндошидан,
Атай узок тутар ундан орани.
Хамма якин булса,хамма дуст булса,
Ахир ким беради унга порани....