Отправка СМС |
coscom |
mts |
perfectum |
beeline |
|
|
|
|
| Приветствую Вас Гость | RSS
Творчество Моего Мира
Четверг, 21.11.2024, 22:40 | |
|
|
Ko'ngilochar ishq...
Қайдан ҳам севдим сени... У билан танишганимда ҳануз 14 ёшда, у эса мендан анчагина катта эди. Унинг қалбига қўл солган, ишқида қурбон бўлишга тайёр турган биринчи киши ҳам эмасдим, охиргиси ҳам... Атрофимдаги барча кишилар у билан биргалигимни ҳазм қилиша олмас, бу каби ишларга ёшимнинг ҳали жуда ҳам кичик эканлигини айтишарди. Аслида билсам, бу каби “кўнгилочар ишқ” учун ёшнинг муносиблиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас экан... Дастлаб фақат яқин дўстларимга “ёрдим ишқий дардимни”. У билан бор-йўғи бир кўнгилочар иш қиляпман, деб ўйлардим ўзимча. Бу савдони уйдагиларга билдира олмас эдим. Зеро, биргина шунинг ўзи уйимизда қиёматнинг “қоим бўлиши”га етарли эди. Узоқ вақт сир тутдим ишқимни. Дастлаб у бир аҳён-аҳёнда учрашиб турдик. Кейин эса бу ҳол кундалик ва одатий тус олди. Унинг ҳаётим ва қалбимда қанчалик ўрин эгаллаганлигини билиш учун унчалик ҳам кўп вақт керак бўлмади. Ҳа, ишқ дардида у Лайли-ю, мен Мажнун эдим. Лекин шунга қарамасдан хаёлмни чулғаб олган бир фикр бор эди: “Ўз эрким ўз қўлимда ва хоҳлаган пайтимда ундан воз кечишим мумкин...” Шу каби далда ва тасаллилар билан ўзимни овутардим. Лекин борган сари иродамни қўл бой бераётганлигимни тан олгим келмасди. У ҳаётимнинг мазмуни ва асосига айланиб бўлганди. Унинг ишқида ҳеч нарсадан қўрқмас ва ҳамма нарсага тайёр эдим. На бир кун келиб фироқ аламини тортишим-у ва на онамнинг бизни ушлаб олиши... буларнинг барчаси мен учун узоқ эҳтимол ва аҳамиятсиз эди. Аслида бизни ушлаб олди, дейишим нотўғри. Бор-йўғи изларимни топиб олди, ортимдан қолганларни кўрди, холос. Жаҳл қилмади (бу онамнинг хатоси), бақириб асабийлашмади, бор-йўғи озгина насиҳат қилган бўлди. Аслида онамнинг ўзи ҳам бу каби насиҳат билан бизнинг кўришиб туришимизга монеъ бўла олмаслигини яхши биларди. Менинг бу ошиқона ҳаётим ўша пайтгача махфий ва бундан кейин ҳам шундай давом этиши мумкин эди... Вақт ўтгани сари биз бир-биримизга қаттиқ боғланиб борардик... Ҳозир эса ортга қарасам, орадан ўтган олти йил ичида йўқотган ва алданган томон фақат мен бўлибман. Зеро у менга фақатгина сохта кайфу-сафо берди, мен эса барча нарсамни. Ҳар ҳолда ҳаётда фақат у учунгина жонимни фидо қилишга тайёр эдим. Унинг йўлида қиймати ўлчанмас соғлигим, мол-давлатимдан воз кечдим, лекин ҳеч қачон унинг олдидан ажралмадим, ажрала олмадим... билардим унинг нималарга сабаб бўлганлиги-ю, мени нималардан айирганлигини, барчасини ўз кўзларим билан кўриб турардим. Дастлаб уни севишни ўргандим, кейин эса ундан нафратланишни... Бирга бўлишни ҳеч хоҳламаган пайтларимда ҳам унинг ёнимда турганлигини кўрдим. Иродамни ер билан битта қилганлигига, мени ўзимга қарши қилиб қўйганлигига шоҳидман. Бошқаларни ҳам унинг дастидан кўнгилларини оғритдим, ўзим ҳам бундан кўп эзилдим... У барча яқинларим билан орамизга кирди. Биродарларим ундан кўпинча нафрат қилардилар. Ҳатто ўзим ҳам баъзан ундан нафратландим, айниқса баданим ва руҳимга сингиб кетган ҳидидан. Ундан олган ҳар бир бўсада, мен унинг руҳидан лаззат эмардим, у эса менинг куч-қувватимни. У ҳар сафар ўзини янада жозибалироқ кўрсатар, янгиланар эди, мен эса борган сари кучдан қолардим. Лекин шунга қарамасдан ундан воз кеча олмасдим. Аслида уни ташлаб кетиш, қутилиш йўлларини кўп изладим, бир икки марта синаб ҳам кўрдим ҳатто. Лекин барчасида ҳам унга қайтишим, ружу қўйишим янада кучлироқ тус олди. Унинг йўқлигида ҳасратидан белим икки букилди, шунга одатланишга ҳаракат қилдим, аммо уддасидан чиқа олмадим, сабрим етмади. Узун ва асабий кечалар доим ёнимда турди. Ич-ичимдан эзилдим, камига гиёҳвандликка ружу қўйдим. Ундан узоқлашганлигим мени асабийлаштириб вазнимни камайтириб юборди... ва мен ҳар сафар унга қайтавердим. Ҳатто ҳозир ҳам ёнимда турибди... Аммо яна бир марта сизнинг олдингизда қасам ичиб айтаманки: “Бир кун келиб, албатта ташлайман шу лаънати сигаретани!!!”
|
Категория: She'riy xazillar | Добавил: Jalolbek (27.10.2007)
|
Просмотров: 998
| Рейтинг: 0.0
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Меню сайта |
|
|
Категории каталога |
|
|
Наш опрос |
|
|
Мини чат |
|
|
|