
Кто онлайн |
| Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0 |
Отправка СМС |
coscom |
mts |
perfectum |
beeline |
|
|
 |


 |
 | Приветствую Вас Гость | RSS
Творчество Моего Мира
Воскресенье, 15.06.2025, 14:30 |  |
|
 |
В разделе материалов: 130 Показано материалов: 105-112 |
Страницы: « 1 2 ... 12 13 14 15 16 17 » |
Севги ўлимни йўқ қилади ва уни қуруқ шарпага айлантиради, у маъносиз ҳаётга маъно бағишлайди, бахтсизликни бахтга айлантиради. Шу туйғунинг борлигига шукур қилиб ичайлик! |
Севги - ажиб бир гул, аммо тубсиз жар ёқасида ўсган бу гулга яқин бормоқ ва узмоқ учун жасорат керак. Келинг хамма севгига аср бўлган қалбларда жасорат бўлиши учун ичайлик! |
Севги манман юракларни ҳам бўйсундиради, димоғдорларни шафқатга ўргатади, аммо унинг асосий хусусияти – нимаики бор, барини нафосатга ўраб, юксакларга кўтаради. Шу туйғунинг борлиги учун ичайлик! |
Севги инсон қалбидаги ҳаётбахш ўтдирки, шу туйғу туфайли одам яратган барча нарсалар ҳаёт ва нафосат билан йўғрилгандир. Келинг севги учун ичайлик! |
Салом азиз дўстлар ушбу қадаҳ сўзи сал шеърсифат баҳо бериш сиздан. Севгин қалбинг оташ бўлсин Севган ёринг оққуш бўлсин Дардга тўлиб кетса бу юрак Севган ёринг дардкашинг бўлсин!!! |
Аёлларнинг севгиси кучлими, ёки йигитларникими деган савол мени қизиқтиради. Мен бу саволга йигитларнинг севгиси кучли деб айтсам ишонманг. Аёлларимизнинг севгиси ҳар доим кучли бўлади. Фақат улар билдирмайдилар. Келинглар аёлларимизнинг ана шундай кучли, яширин севгилари учун ичамиз. |
Севги хам, май (вино) хам бошни айлантиради, биродарлар! Майдан бош оғриши мумкин, лекин севгидан дил оғриши мумкин. Келинглар дўстлар шу кадахларни майдан бошларимиз, севгидан дилларимиз асло оғримаслиги учун кутарайлик! |
Машхур бир доктор ҳикоя қиляпти: -Ўн йилдан бери одамларни даволайман. Бу орада беморларга кўплаб дори ёзиб бердим. Аммо хозир шундай хулосага келдимки, хамма касалларнинг дардига даво бўладиган енг зўр дори - бу ....... |
|
|
Меню сайта |
|
 |
Категории каталога |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини чат |
|
 |
|